TikTok руслар ҳақорат қилинган қозоқча қўшиқни ўчириб ташлади
Ушбу қўшиқ парчасини Instagramʼга жойлаштирган блогер ҳибсга олинган, у 2 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Қўшиқ 2000 йилларда пайдо бўлган, унинг муаллифи кимлиги номаълум.

Фото: РИА Новости
TikTok ижтимоий тармоғи Қозоғистон расмийларининг мурожаатидан кейин русларга нисбатан ҳақоратли сўзларни ўз ичига олган «Йоу, орислар» қозоқча қўшиғини ўчириб ташлади. Бу ҳақда маданият ва ахборот вазирининг ўринбосари Евгений Кочетов маълум қилди.
«2025 йил 27 январда TikTok онлайн платформаси маъмурияти томонидан ноқонуний контентни ўчириш чоралари кўрилди», — дейилади хабарда.
Вазирлик қўшиқ ёки унинг парчаларини ўчириш сўровини қатор платформаларга юборган бўлиб, ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қўшиқ «22 та чет эл интернет ресурсида тарқатилган»: TikTok’да 12 марта, YouTubeʼда — 8 марта, «ВКонтакте»да эса 2 марта улашилган.
Бундан ташқари, вазирлик Instagramʼдаги QazNews24 сатирик аккаунтидан қўшиқ парчаси эълон қилинган постни ўчириб ташлашни талаб қилган. Ушбу пост сабаб январ ўрталарида саҳифа администратори Темирлан Енсебек ҳибсга олинган эди. Унга қарши «ижтимоий, миллий, ирқий, синфий ёки диний адоватни қўзғатиш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Агар у судда айбдор деб топилса, 2 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Қозоғистонда «Сатира — жиноят эмас» шиори остида Енсебекни қўллаб-қувватлашга қаратилган намойишлар бўлиб ўтмоқда. Полиция департаменти унинг ҳибсга олиниши сатирик постларга боғлиқ эмаслигини билдирган. «Сабаб бошқа жойда — у бутун бошли этник гуруҳ вакилларига нисбатан ҳақорат сифатида ифодаланган, миллий адоватни қўзғатувчи аниқ белгиларни ўз ичига олган материални жойлаштирган», — дейилади департамент изоҳида.
Orda.kz’нинг ёзишича, ушбу композиция 2000 йилларда ёзилган, унинг муаллифи ким экани номаълум. Қўшиқ YouTube ва «ВКонтакте»га юкланган, 2022 йилдан кейин эса TikTokʼда трендга айланган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Яман ҳусийларига қарши ҳарбий амалиёт бошлашни буюрди
Жаҳон | 01:48
-
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият | 23:32 / 15.03.2025
-
Европа Иттифоқи ҳарбий разведка учун сунъий йўлдош тармоғини яратиши мумкин
Жаҳон | 22:27 / 15.03.2025
-
Трамп «Озодлик радиоси» ва «Америка Овози» радиосини назорат қилувчи агентликни қисқартирмоқчи
Жаҳон | 22:01 / 15.03.2025
Мавзуга оид

21:50 / 13.03.2025
TikTok ўсмирлар учун чекловларни жорий этмоқда

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025