Жаҳон | 09:54 / 04.02.2025
1975
3 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи Россия ва Беларус мустақил ОАВга 3 млн евро ажратади

Европа комиссияси муҳожирликда фаолият юритаётган Россия ва Беларус ОАВга 3 миллион евро ажратди. Европа Иттифоқининг ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда Россия ва Беларусдан 1500 га яқин мустақил журналист ва ахборот бўлимлари Европа Иттифоқи мамлакатларига кўчиб ўтди.

Фото: James Arthur Gekiere/Belga/dpa/picture alliance

Еврокомиссия Европа Иттифоқи мамлакатларида муҳожирликда фаолият юритаётган Россия ва Беларус мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш учун 3 миллион евро ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақда идоранинг 3 феврал, душанба куни чоп этилган пресс-релизида маълум қилинди.

Бир йил ичида 1500 журналист Европа Иттифоқига кўчиб ўтди

ЕК 14 мартгача молиялаштириш учун аризаларни қабул қилишга чақирди. «Ушбу янги қўллаб-қувватлаш билан Комиссия Европа Иттифоқини сўз эркинлиги ва демократияга интилаётганлар учун асосий марказга айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда», — дейилади пресс-релизда.

Брюссел маълумотларига кўра, биргина 2024 йилнинг ўзида Россия ва Беларусдан 1500 га яқин мустақил журналист ва ахборот бўлимлари Европа Иттифоқи мамлакатларига кўчиб ўтган.

ЕК хабар берганидек, бу Россия ва Беларус оммавий ахборот воситаларига хорижда ёрдам бериш учун Европа маблағларини ажратишнинг иккинчи ҳолатидир. Бу биринчи марта 2023 йил июл ойида содир бўлган, ўшанда Прага фуқаролик жамияти маркази 2,2 миллион евро грант ажратган. У ЕК, Швеция, Чехия, Буюк Британия, АҚШ ва Финландия ҳукуматлари, шунингдек Белгия ва Швейцария жамғармалари томонидан молиялаштирилади.

АҚШдан грантлар тўхтатилиши

Январ ойи охирида Доналд Трамп Исроил ва Мисрдан ташқари АҚШнинг барча ташқи ёрдам дастурларини, жумладан грантларни 90 кунга тўхтатди. 3 феврал, душанба кунидан бошлаб АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) ёрдам тарқатувчи штаб-квартираси ёпилди ва ходимларга ишга чиқмаслик буюрилди. USAID веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги X аккаунти фаолияти тўхтатилди.

АҚШ давлат котиби Марко Рубио амалда USAID бошқарувини ўз қўлига олди ва унинг «директори вазифасини бажарувчи»га айланди. У бошқарув ваколатларини Давлат департаментининг бошқа ходимига топширди. Рубио «USAID фаолиятини тугатиш ҳақида гап кетмаяпти», деб таъкидлади. Бироқ, унинг сўзларига кўра, агентлик АҚШ миллий манфаатларини таъминлай олмади ва бунинг ўрнига «ўзини қандайдир тарзда глобал хайрия ташкилоти деб билади».

Вашингтон суди Оқ уйнинг федерал грантларни тўхтатиш тўғрисидаги буйруғини вақтинча тўсиб қўйди ва бу ҳаракатни «тузатиб бўлмайдиган зарар етказиш хавфи» деб топди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди