«Сояли сайр кўчалари» тармоғи яратилади
2025 йилда маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш чоралари кўрилади.

Фото: Kun.uz
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2025 йилда маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш борасида қуйидагилар таъминланади:
- аҳоли учун барпо этилаётган пиёдалар ва алоҳида велосипед йўлаклари бўйида дарахтлар ва ўсимликларни экиш орқали «Сояли сайр кўчалари» тармоғи яратилиши, соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти ва 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлаклари қурилиши;
- «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ва «Менинг боғим» лойиҳаси доирасида 200 миллион туп дарахт ҳамда буталар экилиши, «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»да қуёш панеллари ёрдамида қувватланувчи ёритгичлардан фойдаланилиши;
- Орол денгизи тубида 100 минг гектар «яшил майдон» барпо этилиши ва Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорлар 2,1 миллион гектарга етказилиши;
- Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг танланган ҳудудларида шўр ва сувсизликка чидамли ўсимликлар (галофит) боғлари ташкил этилиши;
- Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё, Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятларида давлат «ин-витро» лабораториялари ташкил этилиши;
- жамоатчилик, экофаоллар ва бизнес вакилларининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш акселерация тизими жорий этилиши ва бошқалар.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
Жаҳон | 23:51 / 19.05.2025
-
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:26 / 19.05.2025
-
Путин ва Трамп телефон орқали мулоқот қилди. У икки соатдан ортиқ давом этди
Жаҳон | 22:46 / 19.05.2025
-
19 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:31 / 19.05.2025
Мавзуга оид

19:01 / 05.04.2025
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида

23:14 / 03.04.2025
Украина Россия босқини оқибатида етказилган экологик зарарни 85 млрд долларга баҳолади

12:46 / 29.03.2025
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича ягона тизим яратилади

21:30 / 20.02.2025