Index бозор ҳудудида маст ҳайдовчи туфайли 5 та автомобил тўқнашди
ЙТҲ натижасида автомашиналардан бирининг ҳайдовчиси ва йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Жорий йилнинг 8 феврал куни соат 15:30 ларда Янгиҳаёт тумани, Янги Сергели кўчаси Index бозор ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2002 йилда туғилган Б.Х. бошқарувидаги Lacetti, 1984 йилда туғилган С.М. бошқарувидаги Lacetti, 1998 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувидаги BYD, 2001 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги Spark ва 1998 йилда туғилган И.М. бошқарувидаги BYD ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Lacetti, ҳайдовчиси 2002 йилда туғилган Б.Х. маст ҳолатда рул бошқарувини йўқотиб ЙТҲ содир этган.
ЙТҲ натижасида Spark русумли автомашина ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган А.Э. ва йўловчиси, 2000 йилда туғилган Ф.У.га шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/NLTasjxEYKDB5KHuWmKC3E5PvYUDsG5b_medium.jpg)
16:05 / 11.02.2025
Самарқандда йўловчи автобуси ағдарилиб кетди
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/moLxeI7G6zpqQ2fMPvhwXKo8CvYYaCDM_medium.jpg)
11:05 / 11.02.2025
Қоидабузар ҳайдовчиларга оид яна бир статистика очиқланди
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/_3kwmOsU7Fu2AQivpIY1x73KEHqwmB8h_medium.jpg)
16:33 / 09.02.2025
Наманганда маст ҳолда машина бошқариб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган йигит 6 йилга қамалди
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/b5OB5buyxMJ6nX8Pe8xKPxHZvFTdSLd2_medium.jpg)
15:00 / 09.02.2025