Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Соғлом инсон – соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати бошланади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида спорт масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда нафақат спорт, балки тўғри овқатланиш ҳам долзарб аҳамиятга эга экани қайд этилди.
Ўтказилган ўрганишларга кўра, аҳолининг 44 фоизи жисмоний фаол эмаслиги, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги аниқланган.
Аҳоли ўртасида бошоқли, донли маҳсулот, мева-сабзавотлар истеъмоли кескин камайиб, туз ва шакар истеъмоли ортиб бораётгани хавотирларни янада кучайтиради. Оқибатда одамларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида қон босими билан боғлиқ муаммо бор. Юқумли бўлмаган касалликлар эрта ўлимга сабаб бўлмоқда.
Шу боис, “Соғлом инсон – соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати бошланади.
Мутасаддиларга соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик тарғиботи билан ҳар бир оилани қамраб олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу йўналишда халқчил ва таъсирчан ижтимоий роликлар тайёрлаб, ҳар куни марказий телеканалларда намойиш этиш лозимлиги таъкидланди.
Умуман, бу масалаларни қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйиш зарурлиги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунни қисқа муддатда тубдан қайта кўриб чиқиб, бугунги замон талабларига мослаштириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари, спорт соҳаси вакилларининг таклифлари тингланди.
Мавзуга оид
19:13 / 07.04.2026
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12 / 07.04.2026
Олий спорт маҳорати мактаблари ўрнига «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади
18:34 / 07.04.2026
Ишчиларининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
18:32 / 07.04.2026