Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КҚТТ Украинадан намуналарда тақиқланган CS гази изларини топди
Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти Украинадаги қарама-қаршилик чизиғида CS заҳарли моддаси қурол сифатида қўллангани ҳақида хабар берди.
Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) 2-хлорбензилиденмалононитрил (CS номи билан танилган) 2024 йил октябр ойида Украинанинг Днипропетровск областидаги қарама-қаршилик чизиғи бўйлаб содир бўлган учта ҳодисада қурол сифатида қўлланганини эълон қилди. 14 феврал, жума куни КҚТТ Киевга ҳодисалар тафсилотларини аниқлаш учун экспертларнинг иккинчи техник ташрифи ҳақидаги ҳисоботни топширди.
Ташкилот маълумотларига кўра, улар 2 октябр куни Маревка қишлоғи яқинида, 12 октябр ва 14 октябр кунлари эса Илинка қишлоғи яқинида содир бўлган.
Икки миссия давомида КҚТТ Техник котибияти экспертлари ҳужжатлар ва рақамли файлларни, бевосита гувоҳларнинг кўрсатмаларини тўплади, Украина томонидан тўпланган тўққизта намунани олди. Мутахассислар гуруҳига тўртта граната снарядлари, учта тупроқ намунаси ва иккита ўсимлик намунаси кузатув пункти ва қарама-қаршилик чизиғи бўйлаб дам олиш жойидан топширилди.
Жанговар ҳаракатлар зонасида «Настарин» газидан фойдаланиш тақиқланган
Намуналар КҚТТ томонидан танланган иккита лабораторияга юборилди. Жанговар заҳарловчи CS моддаси гранаталар, тупроқ намуналари ва ўсимликларда аниқланган.
Россия ва Украина бир-бирини кимёвий қурол ишлатишда айблаб, бир қанча айбловлар билан Ташкилотга мурожаат қилган.
CS гази («Настарин» гази) ўлимга олиб келмайди, лекин ўпка, кўз ва терини безовта қилади. Жанг зоналарида ундан фойдаланиш тақиқланади.
Топилмалар билан боғлиқ ҳолда, КҚТТ яна бир бор «Кимёвий қуроллар бўйича конвенция тамойилларини сақлаш ва таъминлаш» зарурлигига эътибор қаратди.
Мавзуга оид
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
19:41 / 03.05.2026
Ўзбекистонда жорий йилда 4,3 млрд кВт соат электр ва 2,8 млрд метр куб газни тежаш мақсад қилинди
11:12 / 21.04.2026