Чехия Украина учун снарядлар сотиб олишни давом эттиришга ваъда берди
Чехия президенти Петр Павел Европа Иттифоқи ва НАТО маблағлари ҳисобидан Украина учун учинчи давлатлардан ўқ-дорилар сотиб олишни давом эттиришга ваъда берди. Илгари ушбу ташаббус доирасида Украина Қуролли кучларига 1,6 миллион ўқ-дори етказиб берилганди.

Фото: АА
Чехия ҳукумати халқаро донорлар маблағлари ҳисобидан учинчи давлатлардан Украина учун артиллерия снарядларини сотиб олиш ташаббусини давом эттиради. Бу ҳақда Чехия президенти Петр Павел 15 феврал, шанба куни Мюнхен хавфсизлик конференциясида журналистларга маълум қилди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, ташаббус амалга оширилган бир йил давомида Украинага 1,6 миллион йирик калибрли ўқ-дорилар етказиб берилган. Етказиб бериш апрелгача кафолатланган, аммо Прага бундан кейин ҳам уларни давом эттириш ниятида.
Петр Павел: Тинчлик келишувига қадар Киевни қўллаб-қувватлаш керак
«Биз иттифоқчиларимиздан шу йилнинг апрелигача Украинанинг эҳтиёжларини қондириш учун етарли маблағ олдик. Ва бу ерда, бу конференцияда мен иттифоқчилар билан қўшимча ресурсларни таъминлаш бўйича музокаралар олиб бордим», деди Чехия президенти. «Биз ҳозир, масалан, марра чизиғи олдидан газ тепкисидан оёғимизни олишимиз керак эмас. Биз Украинани келишувга эришмагунимизча қўллаб-қувватлаймиз».
Чехия ҳукуматидаги аноним манбанинг Reuters агентлигига айтишича, 1,6 миллион снаряд 100 ммдан ортиқ калибрли ўқ-дорилардир. Улардан 500 000 га яқин снарядлар - НАТО стандартларига мос келадиган 155 мм калибрли.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зоминда сел туфайли автомобил йўли ёпилиб қолди
Жамият | 19:41
-
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди
Жаҳон | 19:38
-
“Ўзметкомбинат” CDP халқаро баҳолаш тизимида икки поғона юқорилаб, “B” даражасига эришди
Ўзбекистон | 19:00
-
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57
Мавзуга оид

16:56
Шавкат Мирзиёев: Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш лозим

19:01 / 09.06.2025
Россияда украинлар ҳужуми оқибатлари акс этган кадрларни эълон қилганлик учун жарима ёзилмоқда

13:06 / 09.06.2025
Украина: жасадларни ватанга қайтариш шу ҳафта бошланади

09:23 / 09.06.2025