Зелимхон Ҳайдаров Теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланди
Теннис федерацияси раисига ўринбосарлар тайинланди. Улар орасида Президент администрацияси Молия-иқтисодиёт бўлими мудири лавозимида ишлаб келган Зелимхон Ҳайдаров ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Ирода Тўлаганова ҳам бор.

Фото: Президент матбуот хизмати
Зелимхон Ҳайдаров Ўзбекистон теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.
Зелимхон Ҳайдаров 23 йил (1993−2016 йиллар) Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов девонининг раҳбари лавозимида фаолият юритган, кейинчалик Президент администрациясида (2016−2018) ҳам шу лавозимда ишлаган. 2018 йил август ойидан Президент администрациясининг Молия-иқтисодиёт бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
2019 йилдан буён федерация бош котиби лавозимида ишлаб келаётган Ирода Тулаганова ҳам раис ўринбосари этиб тайинланди.
Ирода Тулаганова — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, етти карра WТА турнири ғолиби. «Шуҳрат» медали ва «Ўзбекистон ифтихори» кўкрак нишони соҳиби.
Буюк Келажак компаниясида эксперт ҳамда Давлат инвестиция қўмитаси методология бўлимининг Тошкент шаҳридаги бош мутахассиси лавозимларида ишлаган Нумон Саттаров ва Азиз Ҳамидов ҳам Теннис федерацияси раҳбарининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
Сардор Камилов эса ташкилотнинг янги бош котиби лавозимини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, 17 феврал куни «Капиталбанк» асосчиси, «Пахтакор» футбол клубининг собиқ президенти Ботир Раҳимов Ўзбекистон теннис федерациясига раис этиб сайланган эди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

17:50 / 17.02.2025
Ботир Раҳимов теннис федерациясига раис бўлди

16:46 / 26.01.2025
Янник Синнер яна Australian Open ғолиби бўлди

08:00 / 05.08.2024
Россиялик теннисчилар 2024 йилги Олимпиадада кумуш медални қўлга киритди

20:09 / 05.02.2024