Бразилияда бир вақтда 4500 та асалари чаққан ўсмирнинг ҳаёти сақлаб қолинди
14 ёшли бола тўп билан ўйнаётганида тасодифан асалари уясига шикаст етказган. Натижада ҳашаротлар унга ҳужум қилган.

Фото: AP
Бразилияда 14 ёшли мактаб ўқувчисини бир вақтнинг ўзида 4,5 мингта асалари чақди, аммо шифокорлар ўсмирнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Metropoles хабар бермоқда.
Воқеа Витор Уго Феррейра Дуарте таълим олаётган мактаб яқинида юз берган. У ўша ерда копток ўйнаётганида тасодифан асалари уясига зарар етказган, натижада ҳашаротлар ўсмирга ҳужум қилган. Маҳаллий аҳоли ариларни олов ёрдамида ҳайдашга уринди, бироқ тутун ва иссиқлик уларни янада “ғазаблантирди”.
Шифокор воқеа жойига етиб келганида ўсмир бутунлай ҳашаротлар билан қопланган эди. Натижада Витор интенсив терапия бўлимига олиб борилди: унга тинчлантирувчи дорилар юборилди ва нафас йўлига найча уланди.
Боланинг яқинлари айтишича, у ҳозир мустақил нафас олишни бошлаган, аммо унга ҳануз сунъий нафас олдириш аппарати керак бўлиши мумкин. Организмига жуда кўп миқдорда асалари заҳри киргани сабабли ўқувчининг буйраклари ҳам жиддий зарарланган. Шундай бўлса-да, умуман олганда, Виторнинг аҳволи яхшиланмоқда.
Аввалроқ Британияда Эндрю Пауэлл исмли 57 ёшли эркак арилар тўдаси ҳужумидан ўлишига бир бахя қолганди. Арилар уни 240 маротаба чаққан.
Мавзуга оид

22:57 / 26.03.2025
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уриниш айблови бўйича суд қилинади

11:51 / 26.03.2025
Аргентина Бразилияга 4 та гол урди. Месси ва жамоа титулни ҳимоя қилади

22:03 / 19.03.2025
Бразилиядаги кўршапалакларда янги коронавирус топилди

23:15 / 12.03.2025