Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla рулдаги муаммолар сабаб 376 мингдан зиёд машинасини чақириб олади
Tesla томонидан 2023 йилда ишлаб чиқарилган Model 3 ва Model Y автомобиллари рул кучайтиргичларида муаммолар аниқланди. Шу боис ушбу моделдаги электромобилларнинг бир қисми чақириб олинади.
Американинг Tesla компанияси рул кучайтиргичдаги муаммолар сабаб 376 мингдан зиёд автомобилларини чақириб олади. Бу ҳақда АҚШ Йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий бошқармасига (NHTSA) хабарида сўз боради.
«Tesla 2023 йилда ишлаб чиқарилган, дастурий таъминоти версияси 2023.38.4 гача бўлган Model 3 ва Model Y автомобилларининг бир қисмини чақириб олади. Электрон рул кучайтиргич платасида ортиқча кучланиш юзага келиши мумкин, бу эса автомобил тўхтаб, сўнг қайта тезлашганда рул кучайтиргичнинг ишламай қолишига олиб келади», — дейилади хабарда.
Ҳужжатга кўра, чақириб олиниши кутилаётган автомобиллар сони 376 минг 241 тани ташкил этади.
Компания дастурий таъминот учун бепул янгиланишни чиқарган ва 25 мартага қадар хабарномаларни юборишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, декабр охирларида Tesla компанияси шиналарда босимни назорат қилиш тизимидаги муаммолар сабаб АҚШдаги 694 мингдан зиёд автомобилини чақириб олиши маълум бўлганди. Ундан олдин эса АҚШ Йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий бошқармаси Hyundai Tucson ва Santa Cruz автомобиллари тормоз тепкиси босилмаган тақдирда ҳам «автотураргоҳ» режимидан чиқиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Мавзуга оид
07:48 / 24.05.2026
Тошкентда Tesla’ни юқори тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди
18:31 / 25.04.2026
Tesla рулсиз ва тепкисиз Cybercab автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади
08:10 / 09.04.2026
Электромобиллар пойгаси: ким дунёда етакчи?
10:07 / 30.01.2026