Жаҳон | 18:24 / 22.02.2025
8822
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда кичик шаҳарчани ер юта бошлади

Буритикпу шаҳрида 55 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади ва ердаги ўпирилма 1200 нафар аҳолига таҳдид солмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Бразилиянинг Буритикупу шаҳри аста-секин ер остига қуламоқда. Шаҳар чеккасидаги уйларни, иморатларни ва томорқаларни ер «ютаётгани» акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Шаҳарда 55 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади ва ердаги ўпирилма 1200 нафар аҳолига таҳдид солмоқда.

«Сўнгги бир неча ой ичида чуқурликларнинг катталиги ошиб кетди», деди шаҳар расмийлари.

Аҳоли бир неча ўн йиллар давомида шаҳар атрофида ернинг ўпирилиб боришини кузатяпти. Аммо ҳозир табиий офат турар-жой бинолари этагига етиб борди.

Таъкидланишича, ёмғирлар қумли тупроқларни ювиб кетяпти, шунингдек, қурилиш ишлари ва ўрмонларнинг кесилиши ўпирилмалар чегараларини ошириб бормоқда.

Мавзуга оид