Жаҳон | 21:27 / 22.02.2025
9079
2 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ Бош штаб бошлиғини ишдан бўшатди ва янгисини тайинлади

Чарлз Браун 40 йиллик хизматдан кейин лавозимини тарк этди.

Доналд Трамп ва Чарлз Браун Фото: Jonathan Ernst / Reuters

АҚШ президенти Доналд Трамп штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Чарлз Браунни истеъфога чиқарди. Доналд Трамп Браунга «40 йилдан ортиқ хизмати» учун миннатдорчилик билдирди.

«У ажойиб жентлмен ва ажойиб лидер, мен унга ва унинг оиласига буюк келажак тилайман», деб ёзди Трамп ижтимоий тармоқда.

Оқ уй раҳбари, шунингдек, бўш турган лавозимга АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари генерал-лейтенанти Дэн Кейн тайинланганини ҳам маълум қилди. У Кейнни «тажрибали учувчи» деб атади ва унинг ИШИД жангариларини енгишдаги ролини қайд этди.

«Кўплаб ҳарбий «даҳолар» ИШИД ташкилотини енгиш учун йиллар керак бўлишини айтишган. Генерал Кейн эса бунга тезда эришиш мумкинлигини айтди ва у шундай қилди», деди Трамп.

Аввалроқ Трамп Ҳукумат самарадорлиги департаментига (DOGE) раҳбарлик қилувчи Илон Маскка АҚШ Мудофаа вазирлиги фаолиятини қайта кўриб чиқишни топширган эди. Президент Маск АҚШ мудофаа тизимидаги «юз миллиардлаб долларлик фирибгарлик ва суиистеъмолни» фош этишини айтди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид