Европа Иттифоқи Киевга «ёмон келишув»дан воз кечиш имконини бермоқчи
Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб киришининг уч йиллиги арафасида Европа Иттифоқи Киевга ҳарбий ёрдамни кенгайтириш ва Россия ва Беларусга нисбатан санкциялар босимини оширишга тайёрланмоқда.

Фото: Ye Pingfan/Photoshot/picture alliance
Европа Иттифоқининг устувор вазифаси Украинанинг куч билан тинчликка эришиши учун Россия агрессиясига қарши курашда Киевни қўллаб-қувватлашни кучайтиришдан иборат. Бу ҳақда 21 феврал, жума куни Брюсселда бўлиб ўтган брифингда ЕИнинг юқори мартабали амалдори маълум қилди. «Биз Украинани мустаҳкамлашимиз, шу орқали унга ёмон келишувдан воз кечиш имкониятини беришимиз керак», деди ЕИ вакили.
У ҳозирда тинчлик келишуви йўқлигини таъкидлади ва Европа Иттифоқи Украина президенти Володимир Зеленскийнинг позициясига тўлиқ қўшилишини ҳамда Киев ва Брюссел иштирокисиз тинчлик музокараларини қабул қилмаслигига ишонтирди. «Куч орқали тинчликка эришиш учун биз тезроқ ҳаракат қилишимиз, кўпроқ ҳаракат қилишимиз ва бирдамлик кўрсатишимиз керак», деди расмий.
Украинага ҳарбий ёрдамни ошириш
Шу мақсадда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Кая Каллас янги ташаббус – Европа Иттифоқининг Украинага ҳарбий ёрдами кенгайтирилишини эълон қилади. Ташаббус 24 февралда, Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб киришининг уч йиллиги муносабати билан Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилишида тақдим этилади.
Янги лойиҳа Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам етказиб беришни, жумладан артиллерия снарядлари, ҳаво мудофаа тизимларини, шунингдек, бутун бригадаларни жиҳозлаш ва ўқитишни назарда тутади. Брюсселнинг даъво қилишича, Украина томони айнан шу сўровларни ўз шерикларига киритган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Канададаги парламент сайловларида либераллар ғалаба қозонди
Жаҳон | 10:13
-
Россияда меҳнат мигрантлари учун ўз мақомини қонунийлаштириш муддати узайтирилди
Жаҳон | 10:07
-
Тошкентда BMW мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият | 09:53
-
Германияда руслар ҳақидаги бестселлерлар муаллифи Александра Фрёлих ўлдирилди
Жаҳон | 09:51
Мавзуга оид

18:50 / 24.04.2025
«Владимир, тўхта!» — Трамп Россиянинг Киевга зарбаси ҳақида

15:26 / 24.04.2025
Россия қўшини Киевга ракета зарбаси йўллади. Қурбонлар бор, ўнлаб кишилар яраланган

13:30 / 24.04.2025
90 фоиз уйлар вайрон бўлган Ғазо, Кашмирдаги терактда айбланаётган Покистон ва барбод бўлган Лондон музокаралари — кун дайжести

13:55 / 19.04.2025