Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
«АҚШ каби Германия халқи ҳам шунча йиллардан бери ҳукм сураётган бемаъни кун тартибидан, айниқса энергия ва миграция масалаларидан чарчаган», — деб ёзди Доналд Трамп ижтимоий тармоқда.

Фото: AFP
АҚШ президенти Доналд Трамп Германия Бундестагига сайловнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди. Сайловда Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) ва Христиан-социал иттифоқ (ХСИ) блоки 28,5 фоиз овоз тўплади. Оқ уй раҳбари ўз изоҳини 23 феврал, якшанба куни Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилди.
«Афтидан, Германиядаги консерватив партия жуда муҳим ва узоқ кутилган сайловда ғалаба қозонди», деб ёзди Америка етакчиси. «Қўшма Штатлар каби Германия халқи ҳам кўп йиллар давомида ҳукм сураётган бемаъни кун тартибидан, айниқса энергия ва миграция масалаларидан чарчаган», деб қўшимча қилди Трамп.
У 23 феврални Германия ва АҚШ учун — ўзи раҳбарлигидаги «буюк кун» деб атади. «Ҳаммани табриклайман — олдинда ҳали кўп ғалабалар бор», — дея хулоса қилди Америка давлати раҳбари.
Австриянинг ҳукмрон партияси бош котиби Мерцни табриклади
Айни пайтда ҳукмрон Австрия Халқ партияси (АХП) бош котиби Кристиан Штокер ҳам ХДИ/ХСИдан канцлерликка номзод Фридрих Мерцни табриклади.
«Австрия каби Германия ҳам кўплаб муаммоларга дуч келмоқда ва шундай пайтда қатъий ҳаракат қилиш ва бизнес мавқеини мустаҳкамлаш зарур. Фридрих Мерцнинг сайловдаги ғалабаси демократик марказнинг ҳам ғалабасидир», деб таъкидлади Австриянинг эҳтимолий бўлажак канцлери.
«Мен ХДИ/ХСИни ушбу ажойиб натижа билан чин қалбимдан табриклайман ва партиямиз оиласи доирасидаги ҳамкорликни интиқлик билан кутаман», деб қўшимча қилди у.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Асад даврида Сурияда 150 минг киши бедарак йўқолган. Оммавий қабрлар биродарлик қабристонлари, ертўлалар ва омборларда топилмоқда
Жаҳон | 10:24
-
Тошкентда мингдан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилаётгани аниқланди
Жамият | 10:04
-
АҚШга кучли торнадо ёпирилди, ўнлаб қурбонлар бор
Жаҳон | 08:37
-
АҚШ Трамп буйруғидан кейин Ямандаги ҳусийчиларга авиазарбалар бермоқда
Жаҳон | 07:48
Мавзуга оид

07:48
АҚШ Трамп буйруғидан кейин Ямандаги ҳусийчиларга авиазарбалар бермоқда

22:01 / 15.03.2025
Трамп «Озодлик радиоси» ва «Америка Овози» радиосини назорат қилувчи агентликни қисқартирмоқчи

21:48 / 14.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда

20:18 / 14.03.2025