АҚШдан депортация қилинган 7 нафар ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди
Ушбу фуқаролар Коста-Рикага юборилиши режалаштирилган эди. Лекин музокаралар натижасида улар Ўзбекистонга олиб келинган.
АҚШдан Коста-Рикага депортация қилиниши режалаштирилган ўзбекистонликларнинг бир қисми Тошкентга етиб келди, деб хабар беради ТИВ матбуот котиби.
«АҚШ томони билан олиб борилган музокаралар натижасида Коста-Рикага юборилиши режалаштирилган, лекин ватанга қайтиш ниятида бўлган 7 нафар фуқаромиз 24 феврал куни Ню-Йорк—Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга етиб келди», — деб ёзади Аҳрор Бурхонов.
Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Маълумот учун, АҚШда Доналд Трамп бошчилигидаги республикачилар ҳокимиятга келгач, миграция сиёсати қатъийлаштирилди. Феврал ойи бошида АҚШ ҳукумати осиёлик муҳожирларни давлатдан тезроқ чиқариб юбориш учун Панамага депорт қилишни бошлади. Биринчи гуруҳда ўзбекистонликлар ҳам борлиги айтилган.
20 феврал куни эса АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган 200 нафар мигрант (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон ва Ҳиндистон фуқаролари) Коста Рикага жўнатилиши хабар қилинганди. Улар Коста-Рикада олти ҳафтагача ушлаб турилиши ва шундан кейин ватанига жўнатилиши мумкинлиги айтилганди.
Шундан сўнг Ўзбекистон томони ўз фуқароларини Қўшма Штатлардан хавфсиз депортация қилиш масалалари бўйича АҚШ ва Лотин Америкаси давлатлари расмийлари билан алоқада бўлиб тургани ҳақида хабар берилганди. «Бизнинг келишувларимизга асосан, Америка томони депортация қилинадиган фуқароларимизнинг ҳар бир ҳолати ҳақида тезкорлик билан хабардор қилади. Ўрнатилган амалиётга кўра, фуқароларимиз ватанга Ню Йорк–Тошкент йўналиши орқали қайтади», — деганди ТИВ вакили.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

12:45 / 09.06.2025
Хоразмда Россиядан депортация бўлганларга сохта паспорт тайёрлаб бериш билан шуғулланган гуруҳ аниқланди

19:26 / 05.06.2025
Трамп маъмурияти Сербиядан депортация қилинган мигрантларни қабул қилишни сўради

22:54 / 30.05.2025
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди

16:53 / 23.05.2025