Ўзбекистон | 19:54 / 25.02.2025
19359
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ФВВга янги раҳбар тайинланди

Абдулла Қўлдошев вазирликдан кетган. Унинг ўрнини МИБнинг собиқ директори, охирги вақтларда ҳарбий прокурор лавозимида ишлаб келган Ботир Қудратхўжаев эгаллади.

Фото: Бош прокуратура

Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони имзоланган.

У шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди.

Бундан илгарироқ Ботир Қудратхўжаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди. 

Ботир Қудратхўжаев муқаддам Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган (2014−2016), кейин Тошкент шаҳри прокурори бўлган (2016−2017), 2017 йил июнидан 2020 йил октябрига қадар Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаган.  

2020 йилдан Хоразм вилоятига прокурор бўлган, 2022 йил ноябрида эса Бош прокурор ўринбосари – Ҳарбий прокурор лавозимига тайинланганди.

Маълумот учун, ФВВга 2022 йил мартидан буён Абдулла Қўлдошев раҳбарлик қилиб келаётганди (у 2018 йилдан фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида амалда вазирлик раҳбари ҳисобланган). Унинг ишдан кетиши сабаби ҳозирча маълум эмас.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти