Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм вилояти прокурори Бош прокуратурага ишга ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ўзгарди.
Фото: Хоразм вилояти прокуратураси
Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланяпти. Бу хабарни Kun.uz’нинг бир-биридан мустақил икки манбаси тасдиқланди.
2020 йил февралидан буён Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий прокурори лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Шаропович Узоқов нима сабаб билан ишдан олингани ёки қайси лавозимга ўтгани номаълум.
Янги тайинлов ҳақида 2 ноябр куни расман эълон қилинади.
Хоразм вилояти прокурори лавозимига эса ҳозирда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаётган Умирбек Мадраимов тайинланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Б.Қудратхўжаев муқаддам Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаган, 2020 йил 12 октябрида Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025