Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суданда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. 40 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
Ҳалок бўлганлар орасида аввалроқ Ҳартум армияси қўмондони лавозимида хизмат қилган генерал-майор Башир Аҳмед ҳам бор.
Суданнинг Омдурман шаҳрида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда мамлакат армияси баёнотига таяниб, Al-Arabiya телеканали хабар берди.
Самолёт Вади-Сейдна авиабазаси яқинида ҳалокатга учраган. У турар жой бинолари яқинида қулаган бўлиб, бир нечта иншоотга шикаст етган.
Associated Press’нинг маълум қилишича, «Ан» самолётининг (аниқ модели кўрсатилмаган) қулаши оқибатида 46 киши ҳалок бўлган — уларнинг орасида ҳарбийлар ҳам, оддий фуқаролар ҳам бор.
Ҳалокатнинг расмий сабаби маълум қилинмади, Reuters манбаларига кўра, самолёт техник сабабларга кўра қулаб тушган. Ҳалок бўлганлар орасида аввалроқ Судан пойтахти Ҳартум армияси қўмондони лавозимида хизмат қилган генерал-майор Башир Аҳмед ҳам бор.
Суданда 2023 йилда армия ва ҳукуматга қарши кучлар ўртасида фуқаролик уруши бошланган. Аввалига можаро фақат Ҳартумнинг ўзида юз берган, аммо кейинроқ мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқала бошлаган. БМТнинг 2024 йил апрелдаги маълумотларига кўра, 8,5 миллиондан ортиқ суданлик ўз уйларини тарк этган, 9 мингдан ортиқ фуқаро ҳалок бўлган, миллионлаб инсонлар очарчилик ёқасига келиб қолган.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
13:56 / 23.03.2026