Истанбулда Россия ва АҚШ музокаралари бўлиб ўтди
Қўшма Штатлар ҳамда Россия элчихоналари фаолиятидаги муаммоларга бағишланган музокаралар 6,5 соат давом этди.

Фото: РИА Новости
Истанбулда 27 феврал куни АҚШ ва Россия делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди.
Икки мамлакат элчихоналари фаолиятидаги муаммоларга бағишланган музокаралар 6,5 соат давом этди. ТАССнинг ёзишича, Россия ва АҚШ делегациялари музокаралар ўтказилган жойни матбуотга ҳеч қандай изоҳ бермаган ҳолда тарк этган.
Музокараларда кимлар иштирок этгани номаълум. РФ Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захаровага кўра, мамлакат томонидан музокараларда Россия—Америка муносабатларига масъул бўлган ТИВ вакиллари қатнашган. Россия ТИБ раҳбари Сергей Лавров унда «юқори даражадаги дипломатлар» ва «экспертлар» иштирок этиши ҳақида гапирганди.
Россия ва АҚШ Украинада уруш бошланганидан бери биринчи марта 18 феврал куни Ар-Риёдда музокаралар ўтказганди. Томонлар Россия—Америка муносабатлари, икки мамлакат президентларининг учрашувларига тайёргарлик кўриш, шунингдек, Украинадаги урушни якунлаш масалаларини муҳокама қилган. Музокаралар давомида Россия ва АҚШ Москва ҳамда Вашингтондаги элчихоналари ходимлари сонини олдинги ҳолатига қайтариш, шунингдек, дипломатик идораларнинг нормал режимдаги фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олганди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
Жаҳон | 23:21 / 24.05.2025
-
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
Иқтисодиёт | 22:51 / 24.05.2025
-
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
Иқтисодиёт | 22:41 / 24.05.2025
Мавзуга оид

22:17 / 24.05.2025
Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмайди» деб ваъда берди

22:00 / 24.05.2025
Илон Маск нега сиёсатдан узоқлашишга қарор қилгани маълум бўлди

21:00 / 24.05.2025
«Краснодар» тарихда биринчи марта Россия чемпиони бўлди

20:02 / 24.05.2025