Салла деса каллани... Яшнобод ҳокимлиги фуқаронинг қонуний уйини бузиб ташлади
Олдин ҳам аёллар билан “кўча жанги” қилиб эътиборга тушган ҳокимлик қурилиш бўлимининг бош мутахассиси уйни адашиб буздириб қўйганини тан олган. У уй эгасига зарар маҳаллий бюджетдан (!) қоплаб берилишини айтган. Аммо масала қарийб 1 йилдан буён ечилмаган. Ҳолат юзасидан 6 ой олдин қўзғатилган жиноят ишининг тақдири эса номаълумлигича қолмоқда.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида фуқаронинг қонуний ҳужжатларга эга уйи ҳокимлик вакили томонидан буздириб ташланди. Kun.uz’га мурожаат қилган уй эгаси қарийб 1 йилдан буён зарар қоплаб берилмаётганлигини маълум қилди.
Фуқаро Эркин Усмонов 2023 йил ноябр ойида Яшнобод туманининг Жарбоши маҳалласида жойлашган тураржойни нотариал тартибда сотиб олган. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган. Қолаверса, ер участкаси хусусийлаштирилган ва бунга оида давлат ордерига ҳам эга.
“Турар жойда ҳали ҳеч ким яшамасди. Шароитдан келиб чиқиб, секин-аста қуриб олаётгандим. Бир хонаси тўлиқ битганди. Ёнидан қўшимча хоналар қуриб бораётгандим. Участка атрофи ўраб олиниб, дарвоза қўйилганди.
2024 йил апрел ойида Яшнобод тумани ҳокимлиги қурилиш бўлими бош мутахассиси Маҳмуд Раҳимжонов бошчилигида маҳалламизда ноқонуний қурилмаларни бузиш ишлари олиб борилган. Жараёнда менинг уйимни бузиб ташлашган”, дейди Эркин Усмонов.
Шундан сўнг уй эгаси ҳокимлик вакили Маҳмуд Раҳимжоновни топиб, уйи нега бузиб ташланганини сўраган. Уй ҳужжатларини текшириб кўрган Раҳимжонов эса уни адашиб бузиб ташлашганини тан олган ҳамда зарар қоплаб берилишини айтган (таҳририятда буни асослантирувчи аудио материаллар бор).
Шу тариқа бош мутахассис ҳали ҳоким номига ариза ёзиб беринг, ҳали судга бериб кўринг, дея масалани бугунги кунгача ортга ташлаб келган. Ҳокимликка қилинган мурожаатга эса “ишчи комиссия томонидан ўрганиш учун қабул қилинди” деган жавоб хати берилган холос.
Ҳокимликнинг яна бир жавоб хатида ҳақиқатан ҳам Жарбоши маҳалласи ҳудудида ишчи гуруҳ томонидан ноқонуний қурилмаларни бузиш ишлари олиб борилгани, агар бузилган бино-иншоотлар бўйича мулк ҳуқуқини белгиловчи ва кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлса фуқаро тегишли тартибда суд органига мурожаат қилиши мумкинлиги билдирилган.
“Туман ҳокими қабулига киришга анча ҳаракат қилдим. Имкони бўлмагач, бир куни ҳокимлик биноси ёнида кутиб туриб, ҳоким ташқарига чиқиб кетаётганида ёнига бориб, вазиятни тушунтиришга уриндим. Аммо у мени тинглашни ҳам истамади. “Хўп-хўп, бўлди-бўлди” деди ва кетиб қолди. Шундан сўнг ҳам натижа бўлмади”, дейди уй эгаси.
Маҳмуд Раҳимжоновнинг ёлғонларидан иш чиқмаслигини билган Эркин Усмонов ҳолат юзасидан Омбудсманга мурожаат қилган. 2024 йил август ойида Омбудсман сўрови орқали прокуратура органи ҳолат юзасидан жиноят иши очган. Бироқ орадан шунча вақт ўтганига қарамай қўзғатилган жиноят иши тақдири номаълумлигича қолган.
Эркин Усмонов Kun.uz’га тақдим этган аудиоёзувларда Тошкент шаҳар прокуратураси ходими “ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (Ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини ўтказиш учун ички ишлар органига юборилгани”ни айтган.
Бош прокуратура матбуот котиби Kun.uz’нинг мазкур жиноят иши тақдири билан боғлиқ сўровини жавобсиз қолдирди.
Маҳмуд Раҳимжонов олдин ҳам аёллар билан “кўча жанги” уюштириб, ОАВ эътиборига тушганди. Ўшанда пойтахтнинг Яшнобод туманида аҳоли ва ҳокимлик ходими ўртасида жанжал юз берган. Фуқаролар тақиқланган йўл белгиси бўлса ҳам кўчасидан ўтиб-қайтаверган юк машиналарига чора кўриш мақсадида ўзлари арка ясаб, ўрнатиб қўйишган. Тадбиркорнинг мурожаатидан сўнг аркани бузиб ташлаш учун етиб борган Маҳмуд Раҳимжонов аёллар билан жанжал қилган.
Руслан Сабуров,
Kun.uz
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50
-
«Сити»да суперкамбэк, «Барса» нурсиз ўйинида ҳам ғалаба қозонди. Кун ўйинлари
Спорт | 12:08
-
Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубогининг Тошкент шаҳар босқичига старт берилди
Спорт | 11:50
-
Олди олинган тўнтариш, қайта текшириладиган ГЭС ва қимматлаган гўшт - Марказий Осиё ҳафта ичида
Жаҳон | 10:20
Мавзуга оид

15:45 / 18.03.2025
Тошкентда номаълум шахс 12 ёшли қизга ҳамла қилди. У руҳий хаста экани маълум бўлди

15:00 / 12.01.2025
Тошкентда коммунал тўловларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди

12:12 / 27.11.2024
“Ҳеч қандай руҳий бузилиш ҳолатлари аниқланмади” – 3 ёшли боланинг қотили соғлом деб топилди

11:44 / 30.10.2024