Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Канада ва Мексикадан импортга божлар кучга кирди
Трампнинг Канада ва Мексика маҳсулотларига жорий этган 25 фоизлик божлари 4 мартдан кучга кирди. Оқ уй, шунингдек, Хитой импорти учун тарифларни икки баравар кўтариб, 20 фоизга етказишини эълон қилди.
Қўшма Штатларда Канада ва Мексикадан импорт қилинадиган деярли барча маҳсулотларга 25 фоизлик бож 4 март, сешанба кунидан кучга кирди. Чоралар АҚШ президенти Доналд Трамп ҳар икки давлат АҚШга гиёҳванд моддалар, жумладан опиоид фентанил оқимини тўхтатиш учун етарлича иш қилмаганини айтганидан бир неча соат ўтиб қабул қилинди, дея хабар беради Reuters.
«Президент Трамп Канада ва Мексикага хавфли картеллар ва ўлимга олиб келадиган гиёҳванд моддаларнинг мамлакатимизга кириб келишини тўхтатиш бўйича кенг ваколатлар берди, бироқ улар вазиятни етарли даражада ҳал қила олмади», — дейилади Оқ уй баёнотида.
Хитойдан импортга божлар икки баробар ошяпти
Трампнинг 4 мартга ўтар кечаси Оқ уй сайтида эълон қилинган буйруғига кўра, Қўшма Штатлар, шунингдек, «Хитой ноқонуний гиёҳванд моддалар сабаб бўлган инқирозни юмшатиш бўйича тегишли чораларни кўра олмагани» сабабли Хитойдан импорт қилинадиган товарларга бож тўловларини икки баравар ошириши айтилади. Ҳужжатда қайд этилишича, масала «синтетик опиоидлар, жумладан, фентанилнинг Хитойдан АҚШга доимий оқимига» тегишли.
Худди шу сабабга кўра, бир ой олдин дастлабки божлар жорий қилинган. Хитой Жаҳон савдо ташкилотида уларга қарши чиқмоқда.
Тавсия этамиз
Кавказ «Барселона»си. «Қорабоғ» ЕЧЛда тарих ёзмоқда
Спорт | 20:14 / 06.11.2025
Хитойда талаба бўлиш ва яшаш: буни қандай амалга ошириш мумкин?
Таълим | 17:38 / 06.11.2025
“Она учун ясалган печка” – мигрантликдан печкачиликкача
Жамият | 09:05 / 06.11.2025
Японияда айиқлар ҳужумидан 12 киши вафот этди. Уларга қарши курашга ҳарбийлар жалб қилинди
Жаҳон | 19:21 / 05.11.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саудия Арабистони Ҳиндистон ва Хитой учун нефтга чегирмалар эълон қилди
Жаҳон | 23:30 / 07.11.2025
-
Мигрантлар учун имтиёзли суғурта ва автобусларнинг йўналиш рақами кўринмаслиги – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:59 / 07.11.2025
-
Истанбул Бош прокуратураси Нетаняҳуни геноцидда айблаб, ҳибсга олишга ордер берди
Жаҳон | 22:49 / 07.11.2025
-
Тошкент метроси бекатларида кичик кутубхоналар тармоғи очилди
Жамият | 22:20 / 07.11.2025
Мавзуга оид
22:05 / 07.11.2025
Хитой 2026 йилда Тайванга бостириб кириши мумкин – ОАВ
18:22 / 07.11.2025
Грин-карта лотереяси сақланиб қолади, фақат рўйхатдан ўтиш санаси ўзгаради - АҚШ Давлат департаменти
16:27 / 07.11.2025
Полша АҚШдан газ импорт қилиб, уни Украина ва Словакияга етказишни режалаштирмоқда
13:54 / 07.11.2025