Курск областининг 33 нафар аҳолиси Украинадан Россияга қайтди
Курск областидан аввалроқ минтақадаги жанглар туфайли Украинага эвакуация қилинган 33 нафар тинч фуқаро Россияга қайтди. Уларнинг аксарияти кексалар, деди Татяна Москалкова.

Фото: РИА Новости
Курск областидан аввалроқ минтақадаги жанглар туфайли Украинага эвакуация қилинган 33 нафар тинч фуқаро Россияга қайтди. Бу ҳақда 3 март, душанба куни Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Москалкова Telegramʼда хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, одамларнинг қайтиши Қизил Хоч ва Беларус ҳукумати воситачилигида амалга оширилган. Қайтганларнинг аксарияти кексалар. Улар орасида тўрт нафар бола ҳам бор.
Жароҳат ёки касаллик аниқланганлар Курскдаги шифохоналарга етказилган. Қолганлари қариндошлариникига олиб кетилган.
WP: Курск областининг 100 нафар аҳолиси февралда Украинага жўнаб кетди
Аввалроқ Американинг The Washington Post газетаси 2025 йил февралида Курск областининг 100 дан ортиқ аҳолиси Украина Қуролли кучлари томонидан босиб олинган ҳудудлардан Украинага жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эди. Уларнинг аксарияти 1 феврал куни тинч аҳоли учун бошпана бўлган Суджадаги мактаб-интернатга уюштирилган ҳужумдан кейин кетишга қарор қилган.
WP маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучлари аввалроқ Украинага кетишни сўраган россияликларнинг кичик гуруҳлари, жумладан, болалар, беморлар ва ярадорларни эвакуация қилган. Кейин Киев Москва билан уларнинг кўп қисмини Беларус орқали Россия Федерациясига қайтариш бўйича музокаралар олиб борди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

18:09 / 03.06.2025
Украинанинг «Ўргимчак тўри» операцияси Кремлда «ғазаб ва хавотирга» сабаб бўлди

17:59 / 03.06.2025
Қрим кўпригига навбатдаги ҳужум уюштирилди

10:54 / 03.06.2025
“Ўргимчак тўри”: Украинадан ҳайратланарли юриш

10:41 / 03.06.2025