Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда ўрмон ёнғинлари 2,6 минг гектар майдонни қамраб олди
Аланга Офунато шаҳри ҳудудининг 8 фоизини кулга айлантирган. Ёнғин хавф туғдираётган жойлардан 1,2 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.
Япония шимоли-шарқидаги Иватэ префектурасида бошланган ўрмон ёнғинлари олти кундан бери давом этмоқда. Аланга ҳозирга қадар Офунато шаҳри ҳудудининг 8 фоизини кулга айлантирди, деб ёзади NHK.
Расмийларнинг таъкидлашича, 3 март куни тонгдан бери яна 500 гектар майдон ёниб кетган ва 4 март соат 06:00 ҳолатига кўра, аланга қамраб олган жами ҳудуд 2,6 минг гектарга етган.
Ҳозирда ёнғинни ўчиришга қарийб 2 минг ўт ўчирувчи жалб этилган, Мудофаа кучлари вертолётлари эса ҳаводан сув сепмоқда.
Префектура маъмуриятининг маълум қилишича, ёнғин Санрикутё Рёри туманига ҳам тарқалган. Офунато кўрфазидан шимоли-шарқда жойлашган Акасакитё Нагасаки яқинидаги ўрмонларда ҳам тутун борлиги тасдиқланган.
Шаҳар ҳукумати Санрикутё ва Акасакитё ҳудудлари аҳолисини эвакуация қилиш бўйича буйруқ берган. 4 март куни соат 07:00 ҳолатига кўра, 12 та объектдан 1215 киши эвакуация қилинган.
Прогнозларга кўра, 5 март куни ярим тундан эрта тонгга қадар қор ёғиши ва у тушдан бошлаб ёмғирга айланиши кутилмоқда.
Аввалроқ 26 феврал куни бошланган ёнғин бир кишининг ўлимига сабабчи бўлгани ва 80 дан ортиқ уйни кулга айлантиргани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026