Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда уч кундан бери ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. 3 минг киши эвакуация қилинди
Бу мамлакатда сўнгги 30 йил ичида кузатилган энг йирик ўрмон ёнғини ҳисобланади. Ҳукумат ёнғинни ўчиришга 15 та вертолёт жалб этган ва сув ташишга мўлжалланган йирик самолётлар сонини оширган.
Япония шимоли-шарқидаги Офунато шаҳрида (Иватэ префектураси) уч кундан бери давом этаётган ўрмон ёнғинлари камида 1,2 минг гектар майдонни қамраб олди, деб хабар беради Kyodo агентлиги.
Маҳаллий ҳукуматнинг таъкидлашича, бу мамлакатда сўнгги 30 йил ичида кузатилган энг йирик ўрмон ёнғини ҳисобланади.
Ёнғин сабаб 3 минг киши эвакуация қилинган. Ёнғинлар ва табиий офатларга қарши курашиш агентлиги яқин атрофдаги саккизта префектурадан ўт ўчирувчиларни чақирган ва ҳозирда 690 кишидан иборат шахсий таркиб алангага қарши курашмоқда. Мамлакат бош вазири Сигэру Исиба ҳукумати ёнғинни ўчиришга 15 та вертолёт жалб этган ва сув ташишга мўлжалланган йирик самолётлар сонини оширган.
Маълумотларга кўра, 26 феврал куни бошланган ёнғин ҳозирда бир кишининг ўлимига олиб келган ва 80 дан ортиқ уйни кулга айлантирган. 27 феврал куни яқин атрофдаги мактаб ва боғчалар ёпилган, Офунатодаги 500 та хонадон электр таъминотисиз қолган. Бундан ташқари, шаҳардаги темирйўл тармоғи фаолияти ҳам тўхтатилган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026