Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Украинада баъзи шартларда ўт очишни тўхтатишга тайёр – Bloomberg
Шунингдек, Кремль Украинага Хитой ёки бошқа «нейтрал» давлатлар тинчликпарвар кучларини юборилишини истамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда рози бўлишга тайёр, деб ёзди Bloomberg Москвадаги манбаларга таяниб.
Уларга кўра, Кремль таклифи Америка делегациясига февраль ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган музокаралар чоғида етказилган.
Путиннинг фикрига кўра, ўт очишни тўхтатишга эришиш учун бўлажак тинчлик келишуви тамойиллари, шунингдек, можаро ҳудудига юбориладиган тинчликпарвар миссияси ҳақида аниқ тушунча бўлиши керак, деб таъкидлайди Bloomberg манбалари.
Москва тинчликпарвар контингентда қатнашадиган давлатларни танлашни талаб қилмоқда. Хусусан, Кремль Хитой ёки бошқа «нейтрал» давлатлар тинчликпарвар кучларини юборишига қарши эмас.
Европалик тинчликпарвар кучларнинг иштироки Россия учун маъқул эмас, бу ҳақда Россия расмийлари ўтмишда бир неча бор таъкидлаган.