Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон миллиардер Фарҳод Аҳмедовга нисбатан санкцияларни бекор қилди
Европа Иттифоқи ортидан Буюк Британия россиялик миллиардер Фарҳод Аҳмедовга нисбатан санкцияларни бекор қилди ва унинг активлари энди музлатилмайди.
Лондон россиялик миллиардер ва газ қазиб олувчи "Нортгаз" компаниясининг собиқ эгаси Фарҳод Аҳмедовга нисбатан санкцияларни бекор қилди. Бу ҳақда 19 март, чоршанба куни Буюк Британия Молия вазирлигининг Молиявий санкцияларни қўллаш бошқармаси (OFSI) маълум қилди.
Аҳмедовнинг исми «жамланган рўйхат»дан ўчирилди ва тадбиркорнинг ўзига энди активлари музлатиш ёки траст секторида нисбатан санкциялар қўлланмайди, дейилади хабарномада.
Лондон Россиянинг Украинадаги уруши фонида 2022 йил 13 апрелда тадбиркорга нисбатан чекловлар жорий қилган.
Европа Иттифоқи судида санкцияларни бекор қилишга эришди
2024 йил май ойида Люксембургдаги Европа суди ЕИ Кенгашининг мултимиллиардерга нисбатан чеклов чораларини қўллаш ҳақидаги қарорини у ишда ғалаба қозонганидан кейин бекор қилди.
Аҳмедов 2022 йил 8 апрелда Европа Иттифоқининг индивидуал санкциялар рўйхатига киритилган.
Аввалроқ, 14 март куни ЕИ "Еврохим" собиқ раҳбари Владимир Рашевский, Европа яҳудийлари конгресси собиқ раҳбари, тадбиркор Вячеслав Моше Кантор ва Россия спорт вазири Михаил Дегтяревга нисбатан санкцияларни бекор қилгани маълум бўлган эди.
Мавзуга оид
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
08:33 / 05.06.2026