Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳибсга олинган Истанбул мэри барча айбловларни рад этди
Коррупцияда айбланиб ҳибсга олинган Истанбул мэри Акром Имомўғли уч соат давомида кўрсатма берди.
Истанбул мэри Акром Имомўғли кўрсатма бериш давомида барча айбловларни рад этди. SZV TV телеканалининг маълум қилишича, 22 март, шанба куни у суд қаршисида жавоб беради.
19 март куни Туркия полицияси Истанбул шаҳри мэри Акром Имомўғлини ҳибсга олди. У коррупция ва террорчилар билан ҳамкорлик қилишда айбланмоқда.
«Кўрсатма бериш жараёни якунланди. Имомўғли уч соат кўрсатма берди, барча айбловларни рад этди. Шанба куни соат 21:00 да у судга юборилиши мумкин», — дейилади хабарда.
Олдинроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Акром Имомўғлининг ҳибсга олинишига изоҳ бериб, мухолифатни вазиятни сиёсийлаштиришда айблаган эди.
Акром Имомўғли Жумҳурият халқ партиясидан «праймериз»да (ички сайлов сайловлари) ягона номзод эди, уни Туркия президентига асосий рақиб сифатида кўришади. Мэрнинг ҳибсга олиниши фонида мамлакатда ижтимоий тармоқлар чекланди, турк лираси тарихий минимумга қадар қулади. Манбаларга кўра, ҳукуматнинг мақсади — Истанбулни ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси назорати остига қайтариш. Туркияда оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:34 / 09.03.2026
Истанбулнинг собиқ мэри Акром Имомўғлига 2430 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026