Эрдўған мухолифатни Истанбул мэрининг ҳибсга олинишини сиёсийлаштиришда айблади
Туркия президентининг фикрича, мухолифат кучлари «ўзларининг ички можароларини» мамлакатнинг муҳим муаммоси сифатида тақдим этишга уринмоқда.

Фото: Anadolu
Туркия мухолифати Истанбул мэри Акром Имомўғлининг ҳибсга олинишини сиёсийлаштиришга уринмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Миллий йиғин депутатлари билан ўтказилган ифторликда маълум қилди.
Республика президенти Имомўғлининг ҳибсга олинишига биринчи марта изоҳ берди.
Эрдўғаннинг фикрича, Туркия мухолифат кучлари «ўзларининг ички можаролари ёки қонун билан боғлиқ муаммоларини» мамлакатнинг муҳим муаммоси сифатида тақдим этишга уринмоқда.
«Улар масалани сиёсийлаштиришга уринмоқда. Мухолифат вакиллари ушбу иш бўйича маълумот ва ҳужжатларнинг катта қисми айнан уларнинг ўз функционерлари томонидан суд органларига тақдим этилганини билади», — дейди Туркия президенти.
Сиёсатчи мамлакат ҳукуматининг «мухолифат шоуси» учун вақти йўқлигини таъкидлади.
19 март куни Туркия полицияси Истанбул шаҳри мэри Акром Имомўғлини ҳибсга олди. Шаҳар ҳокимидан ташқари унинг матбуот котиби, шунингдек, шаҳар маъмуриятининг яна 100 га яқин ходими ҳибсга олинган. Сиёсатчи ўзининг қўлга олинишига изоҳ бераркан, таслим бўлмаслиги ва «курашни давом эттиришини» маълум қилган.
Имомўғли ҳибсга олиниши ортидан Туркияда намойишлар бошланди. Истанбул вилояти губернаторининг кейинги тўрт кун ичида кўчаларда акция ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги буйруғи ва шаҳар бўйлаб кўп сонли полициячилар жойлаштирилгани норозилик намойишлари бошланиб кетишини тўхтата олмади. Ўз навбатида Европа давлатлари ҳам Истанбул мэри қўлга олинганини қоралаб чиқмоқда.
Мавзуга оид

09:04
«Туркия кўчадан топиб олинган эмас»: Эрдўған яна мамлакатдаги митингларга қарши чиқди

03:23
Ҳибсга олинган Истанбул мэри барча айбловларни рад этди

10:25 / 21.03.2025
“Бу кутилаётган ҳибс эди” — таҳлилчилар Имомўғлининг қўлга олиниши ҳақида

11:17 / 20.03.2025