«Толибон»нинг ҳам Амударёдан сув олишга ҳаққи бор – сув хўжалиги вазири
Шавкат Ҳамраевнинг сўзларига кўра, толиблар «Қўштепа канали масаласида сизларни хафа қилмаймиз» дейишган. Вазир канал 2028 йилда битиши мумкинлигини айтди.

Фото: Сув хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати
Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев 18 март куни вазирлик ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзолари ва ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказган.
Gazeta.uz’нинг вазирга таяниб хабар беришича, «Толибон»нинг Амударёдан сув олиш учун қураётган Қўштепа канали 2028 йилда битиши кутиляпти.
«Бундай қилиб айтганда, афғонлар ҳам қариндошларимиз. Уларнинг ҳам Амударёдан [сув] олишга ҳаққи бор-да. [Тармоқларда] Қўштепасини қуряпти, у бўляпти, бу бўляпти, деб ёзишяпти. Нима, қурол кўтариб, [улар билан] урушишимиз керакми? Йўқ, биз борди-келди қиляпмиз, қариндош бўляпмиз, яхшироқ муносабат қуряпмиз. Уларга ҳам аста-секин тушунтирамиз, ўзингизнинг ҳаққингизни олинг [деймиз]. Кейин ҳужжатлар бўлади, бошқа бўлади, борди-келди бўлса, ҳаммасини гаплашамиз», — деган Ҳамраев.
Унинг сўзларига кўра, қўшничилик муносабатлари яхши бўлиши ва бу борада турли гап-сўзларга аҳамият қаратмаслик керак.
«Қатор йиллар „Тожикистон бир нарса қуряпти, Қирғизистон бир нарса қуряпти“, дейилди ва иккита халқ душманга айлантирилди. Қуруқ гапларга учмаслик керак. Мисол учун, қўшнинг қизларингга ёмон қараяпти ёки машинада ўтаётганда тош отяпти, деса кўнглингиз хира бўлади (кулади). Шу сабабли ҳар хил гапларга учмасдан, кечқурун ифторликка бир товоқ паловни кўтариб чиқинг, кейин у қўшнингиз қандай яхши одамлигини кўрасиз. У ҳам бор товоғим, кел товоғим қилиб, сизга яхши ният қилади. Ҳозир баъзилар қўшнисини ҳам танимайди, ким у, дейди. Эски удумларимиз қаерда қолди? Шу сабабли қўшнилар билан яқин бўлишимиз керак, муносабат яхши бўлиши зарур. Шунинг учун ҳурматли президентимизга таъзим қиламан. Чунки қўшнилар билан ўртамиздаги музлар эриди, муносабатлар яхшиланди», — деган ҳукумат вакили.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Суриянинг муваққат президенти ўтиш даври ҳукуматини тузди. Унга бир нафар аёл ҳам киритилди
Жаҳон | 15:30
-
Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича янги таклифни қабул қилди
Жаҳон | 15:23
-
Таиландга ишлаш учун бориб, оғир касалликка чалинган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 15:12
-
Reuters: ЖССТ молиявий муаммолар сабаб ходимлари сонини қисқартиради
Жаҳон | 14:54
Мавзуга оид

17:07 / 27.03.2025
АҚШ «Толибон» вакили Сирожиддин Ҳаққоний учун белгиланган мукофотни бекор қилди

16:13 / 24.03.2025
Афғонистонда Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади

12:13 / 24.03.2025
Ўзбекистон ва Канада Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

07:59 / 24.03.2025