Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда ҳуманоид робот сотувга чиқарилади
Dobot Atom номли робот нонушта тайёрлаш, турли ҳажмдаги юкларни ташиш каби мураккаб вазифаларни уддалашга қодир.
Хитойнинг Dobot стартапи Atom номли ҳуманоид робот ёрдамчини тақдим этди, деб хабар беради Kyodo News.
Dobot роботнинг автоном фаолиятига оид бир нечта роликлар билан бўлишди. Унда Atom мустақил нонушта тайёрлагани, чой қуйгани, катта ҳажмли қутилар ва ҳужжатлар солинган папка каби буюмларни ташигани тасвирланган.
Atom’нинг ўз рақобатчиларидан фарқи роботнинг қўлларида — у 28 та эркинлик даражасига эга бўлиб, 5 миллиметр аниқликда ҳаракатланади, шу боис мураккаб вазифаларни ҳам уддалашга қодир.
Шунингдек, робот тўғри тутилган тизза билан юриш орқали энергия сарфини 42 фоизга камайтиради ва турли хил релефларда силлиқ ҳаракатлана олади. Бундан ташқари, роботга илғор ҳисоблаш тизими ўрнатилган бўлиб, у одатдаги стандартлардан 7,7 баробарга юқори. Dobot Atom ноструктуравий муҳитга автоном мослаша олади.
Робот бўйининг баландлиги 153 сантиметрни, оғирлиги эса 62 килограммни ташкил этади.
Компания 2025 йил ўрталаридан бошлаб уни оммавий ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирган ва Dobot Atom’ни 27,5 минг доллар эвазига олдиндан буюртма қилиш мумкин.
Аввалроқ япониялик ишлаб чиқарувчилар кексалар учун турли мураккабликдаги парвариш вазифаларини бажара олувчи роботни тақдим этганди. 150 килограммли ҳуманоид робот беморларнинг тагликларни алмаштириш, ётоқ ярасининг олдини олиш учун уларни ағдариб туриш, уларга ўтиришга ёрдам бериш, пайпоқ кийдириш, тухум қовуриш, кийимларни тахлаш ва бошқа маиший юмушларни бажара олади.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
07:34 / 31.03.2026
Инсонга ўхшаш юз ифодаси: Хитой робототехникаси янги босқичга чиқди
07:35 / 23.03.2026