Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради
Ўзбекистон элчихонасида Миср озиқ-овқат саноати палатаси раиси ўринбосари Амал Самир билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: "Дунё" АА
Унда озиқ-овқат маҳсулотлари саноати йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш, биргаликда ишлаб чиқариш ва экспорт-импортни ташкил қилиш масалалари кенг муҳокама этилди.
Миср томони мамлакатда етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, хусусан мева-сабзавот ва қуруқ мевалар экспортини янада кенгайтириш имкониятларига қизиқиш билдирди.
Ўзбекистондаги турдош компаниялар билан шериклик алоқаларини ўрнатиш мақсадида икки давлат тадбиркорлик субъектлари иштирокида онлайн учрашув ташкил қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид

14:10
Британия Ўзбекистонда органик маҳсулотлар лабораторияларини очмоқчи

18:47 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди

12:32 / 03.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон қишлоқ хўжалиги техникаларини биргаликда ишлаб чиқаради

16:43 / 01.06.2025