Томорқадан самарасиз фойдаланганларга кўриладиган чоралар ишлаб чиқилди
“Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинди.

Фото: Kun.uz
Унда аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тасдиқланди.
Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, аҳоли томорқалари ва ижара ҳуқуқи асосида ажратилган ер майдонларида экин экилиши устидан назорат:
- маҳалла даражасида — “маҳалла еттилиги” ва “маҳалла банклари”
- туман даражасида — туман (шаҳар) штаблари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг тегишлилиги бўйича ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар;
- ҳудуд даражасида — Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.
Ижара ер майдонларида деҳқон хўжалиги томонидан экиш ишлари амалга оширилмаганда (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно) туман (шаҳар) штаблари томонидан ер майдонларини иккиламчи ижарага бериш чоралари кўрилади. Бунда тижорат банклари, туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари томонидан:
- камида 40 гектар ер участкасида “бир контур — бир маҳсулот” тамойили асосида юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар амалга оширилади;
- қолган контурлардаги ижарага олинган ер участкаларида маҳсулот етиштиришни ташкил этиш учун ишчи гуруҳларга етакчи тадбиркорларни жалб қилган ҳолда лойиҳалар амалга оширилишида кўмаклашилади.
“Маҳалла еттилиги” хулосасига асосан аҳоли томорқалари ва ижарага олинган ер майдонларига экин экмаган ёки самарасиз фойдаланаётган шахсларга нисбатан қуйидаги таъсирчан чоралар кўрилади:
- томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига давлат дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар берилмайди;
- Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун назарда тутилган имтиёзлар тўхтатилади;
- “Онлайн маҳалла” электрон платформаси маълумотлари асосида экин экилмагани аниқланган йил учун ер солиғи ставкаси уч карра миқдорида ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

17:15 / 10.06.2025
“Экишни хоҳламаганларнинг ери хитойликларга берилади” – Ургутда фермерлар шундай огоҳлантирилди

13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

12:05 / 05.04.2025
Томорқа участкаларидан фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди

17:02 / 02.04.2025