Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
China Southern Airlines Ўзбекистонга парвозлар сонини кўпайтиради
Ҳозир авиакомпания Тошкентдан Пекинга ва Тошкентдан Урумчига парвозларни амалга ошириб келмоқда.
Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозлар сонини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд қилинишича, Uzbekistan Airports ва China Southern Airlines компанияси ўртасида музокаралар бўлиб ўтган. Учрашувда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, мавжуд рейслар сонини ошириш ва Ўзбекистон аэропортларига янги йўналишлар очиш имкониятлари муҳокама қилинган.
Таъкидланишича, мавжуд йўналишлар частотасини ҳафтасига етти мартагача ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ҳозир China Southern Airlines авиакомпанияси Тошкентдан Пекинга (ҳафтасига 4 марта) ва Тошкентдан Урумчига (ҳафтасига 5 марта) парвозларни амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, Uzbekistan Airports компанияси Андижон, Наманган ва Фарғона аэропортларидан Хитой шаҳарларига янги йўналишларни очишни таклиф қилган.
China Southern Airlines — Гуанчжоу шаҳрида жойлашган авиакомпания бўлиб, маҳаллий, минтақавий ва халқаро рейсларни амалга оширади.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
07:00 / 24.05.2026