Танзила Норбоева Парламентлараро иттифоқ бош котиби билан учрашув ўтказди
Учрашувда Ўзбекистонда ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқнинг юбилей 150-ассамблеясига тайёргарлик кўришга оид асосий масалалар муҳокама қилинди.

Фото: Олий Мажлис Сенати
2 апрел куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистонда ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқнинг юбилей 150-ассамблеясига тайёргарлик кўришга оид асосий масалалар ҳамда парламент ислоҳотлари соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинган.
Шунингдек, ассамблеянинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўлиқ мос келадиган «Ижтимоий ривожланиш ва адолат учун парламент ҳаракати» мавзусининг тарихий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон парламенти фаолиятининг ижобий жиҳатлари бошқа мамлакатлар учун намуна бўлиши мумкинлиги таъкидланган.
«Мартин Чунгонг Ўзбекистон парламентининг Парламентлараро иттифоқ билан самарали ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдириб, мамлакатнинг Парламентлараро иттифоқ фаолиятига қўшаётган салмоқли ҳиссасини қайд этди», — дейилади хабарда.
Учрашув якунида томонлар Тошкентда ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқнинг юбилей ассамблеяси халқаро парламентаризм тарихида муҳим воқеа бўлишига ва глобал муаммоларни ҳал қилишда парламентларнинг ролини кучайтиришига ишонч билдирди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ем-хашакка кетган пулларни чиқариб олиш ҳам осонмас” – уйида қорамол боқаётган чорвадорлар
Жамият | 17:14
-
Шавкат Мирзиёев самолёт авиаҳалокати юзасидан Ҳиндистон раҳбариятига таъзия билдирди
Ўзбекистон | 17:07
-
Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокка саёҳатни режалаштиринг
Ўзбекистон | 17:00
-
Қозоғистон аҳолиси Starlink интернетига уланиш имкониятига эга бўлди
Жаҳон | 16:54
Мавзуга оид

18:54 / 28.05.2025
“Сенатор сўров юбормагунча пул олиб юрилган” — Танзила Норбоева импорт автоларга экосертификат ҳақида

20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

12:20 / 29.04.2025