Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Иордания парламентлари юқори палаталари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди
4 феврал куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Иордания парламенти Мажлис ал-Аъян (Сенати) раиси Файсал Акиф ал-Файез бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Фото: Олий Мажлис Сенати
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Иордания ўртасида ўзаро ўзаро манфаатли муносабатларни, хусусан, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, икки мамлакат халқларини муштарак тарих, маданий алоқалар ва умумий қадриятлар боғлаб туради. Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик тобора кенгайиб бормоқда.
2025 йилда Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга илк давлат ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги босқични бошлаб бергани алоҳида таъкидланди. Ушбу ташриф доирасида имзоланган ҳужжатлар ва қабул қилинган “йўл харитаси” изчил тадбиқ этилаётгани қайд этилди.

Шу билан бирга, Файсал Акиф ал-Файез Ўзбекистон юзлаб фаластинликларга бошпана бергани, уларга кўрсатаётган ижтимоий ҳимоя ва инсонпарварлик ёрдамини юксак баҳолаб, Яқин Шарқ мамлакатлари номидан самимий ташаккур билдирди.
Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш, ҳукуматлараро қўшма комиссия фаолиятини йўлга қўйиш, ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди. Икки давлатнинг мавжуд имкониятларидан фойдаланган ҳолда иқтисодий лойиҳаларни кенгайтириш ҳамда қулай инвестиция муҳитини яратиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, маданий-гуманитар, таълим, туризм ва диний-маърифий йўналишларда, шунингдек фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ҳамда кончилик соҳаларида ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қонун ижодкорлиги фаолияти ва парламент назорати юзасидан ўзаро тажриба алмашиш масалаларига урғу берилди.
Январь ойида Олий Мажлис Сенатида Иордания парламенти юқори палатаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ ташкил этилгани қайд этилиб, унинг фаолияти доирасида парламент қўмитлари ўртасида ҳам мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
Музокаралар якуни бўйича Олий Мажлис Сенати ва Мажлис ал-Аъян ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат икки мамлакат парламентлари юқори палаталари ўртасида тизимли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Учрашув якунида Файсал Акиф ал-Файез Олий Мажлис Сенатининг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирди.
Мавзуга оид
09:10 / 22.12.2025
Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида 19 та янги посёлкани маъқуллади
21:24 / 03.12.2025
Танзила Норбоева Будапештда Венгрия президенти ва Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашди
19:12 / 24.11.2025
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
19:25 / 14.11.2025