NASA YR4 астероидининг Ой билан тўқнашиш хавфини юқори баҳолади
АҚШнинг NASA космик агентлиги 2024 YR4 астероидининг 2032 йил декабрида Ой билан тўқнашуви бўйича прогнозини янгилади. Ҳозирда астероиднинг Ой билан тўқнашуви эҳтимоли 3,8 фоиз деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ESA/NASA
“NASA’нинг Реактив ҳаракатлар лабораторияси қошидаги Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази мутахассислари Webb маълумотлари ва ердаги телескоплардан олинган кузатувларга асосланиб, 2024 YR4 астероидининг Ой билан тўқнашуви эҳтимолини февраль ойи охиридаги 1,7 фоиздан 3,8 фоизгача кўтарди”, — дейилади NASA баёнотида.
Агентлик таъкидлашича, астероиднинг Ойга тегмаслик эҳтимоли ҳамон 96,2 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, NASA астероид ўлчами ҳақидаги маълумотларни янгилади: агентлик маълумотларига кўра, у 53-67 метрга етади, бу тахминан 10 қаватли бино баландлигига тенг.
Қайд этилишича, апрел ойидан сўнг астероидни ердаги телескоплар орқали кузатиш қийин бўлиб қолади. Бироқ шунга қарамай Webb телескопи ёрдамида 2025 йил май ойида ҳам астероидни кузатиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, NASA мутахассислари 2024 йил 27 декабрида Чилидаги ATLAS телескопи ёрдамида диаметри 54 метр бўлган 2024 YR4 астероидини аниқлаганди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

17:14 / 17.05.2025
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди

14:20 / 14.05.2025
Боғотдаги ҳодиса: аслида нима бўлган?

09:41 / 14.05.2025
Хоразмдаги уйлардан бирига астероид тушгани рад қилинди

01:03 / 08.05.2025