Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
Пекин Вашингтон қарорига муқобил жавоб қайтаради.
Хитой Молия вазирлиги 10 апрелдан бошлаб Қўшма Штатлардан импорт қилинадиган барча товарларга қўшимча 34 фоизлик бож жорий этишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Бу қарор АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан жорий этилган тарифларга жавобан қабул қилинган.
«Қўшма Штатларнинг бу [тариф] амалиёти халқаро савдо қоидаларига зиддир, Хитойнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига жиддий путур етказади ва анъанавий бир томонлама қўрқитиш амалиётидир», деб CNN Хитой Давлат кенгаши баёнотидан иқтибос келтирди.
2 апрель куни Доналд Трамп барча мамлакатлар товарларига бож жорий этишини маълум қилди. Президентнинг таъкидлашича, «ўнлаб йиллар давомида» Қўшма Штатлар бошқа давлатларга нисбатан божларни пасайтириб келган, бу давлатлар эса аксинча, «Америка товарларига катта божлар қўйган». Товар божлари жорий этилаётган мамлакатлар рўйхатига Хитой ҳам кирди ва бож ставкаси 34 фоизни ташкил этди.
Хитой Трамп тарифларининг асосий қурбонларидан бири бўлди. Бу Трамп қайта сайланганидан кейин Вашингтон Пекинга жорий қилган учинчи бож тўлқини эди. Ҳар сафар тарифлар бир-бирини қопламайди, балки умумлаштирилади. Савдо урушининг дастлабки икки босқичидан сўнг улар 20 фоизга етди. Оқибатда Хитой импортига умумий бож миқдори 54 фоизга етди.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
21:33 / 09.06.2026