Россиялик хоккейчи афсонавий Уэйн Гретцкининг рекордини янгилади
Александр Овечкин NHL доирасидаги голлар сони бўйича мутлақ рекордчига айланди.

Фото: Reuters
Россия миллий жамоаси ва Американинг «Вашингтон Кэпиталз» клуби ҳужумчиси Александр Овечкин канадалик афсонавий хоккейчи Уэйн Гретцки рекордини янгилади.
39 ёшли россиялик 6 апрель куни Миллий хоккей лигаси (NHL) доирасидаги ўйинда «Нью-Йорк Айлендерс» (1:4) дарвозасини ишғол қилди.
Бу Овечкиннинг 1487 та ўйиндаги 895-голи бўлди. Натижада у канадалик Уэйн Гретцкининг NHL доирасидаги голлар сони бўйича 1999 йилда ўрнатган ва абадий деб ҳисобланган рекордидан (1487 та ўйинда 894 гол) ўзиб кетди.
Александр Овечкин хоккейчилик фаолиятини 2001 йилда Москванинг «Динамо» клубида бошлаган. 2005 йилдан буён «Вашингтон Кэпиталз» клубида ўйнамоқда.
Уэйн Гретцки хоккейчилик фаолиятини 1978 йилда «Индианаполис Рейсерз» клубида бошлаган. Кейинчалик «Эдмонтон Ойлерз», «Лос-Анжелес Кингз», «Сент-Луис Блюз» ва «Нью-Йорк Рейнжерс» клубларида ўйнаб, 1999 йилда фаолиятини якунлаган. NHL доирасида кўплаб шахсий рекордлар соҳиби ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари
Спорт | 11:37
-
Тошкентда фуқарони тиббиёт институтига ўқишга киритиш эвазига 13 минг доллар олган шахс ушланди
Жамият | 11:29
-
Рубио: Музокаралардан воз кечиш ёки кечмаслигимизни тез орада ҳал қиламиз
Жаҳон | 11:26
-
Россия суди генерал Москаликни ўлдиришда айбланаётган шахсни ҳибсга олди
Жаҳон | 11:16
Мавзуга оид

07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди

17:21 / 16.04.2025
Вашингтон мэри 11 апрелни «Александр Овечкин куни» деб эълон қилди

17:12 / 05.04.2025
Россиялик хоккейчи афсонавий Уэйн Гретцки рекордига етиб олди

21:18 / 06.03.2025