Вашингтон мэри 11 апрелни «Александр Овечкин куни» деб эълон қилди
Мэр баёнотида Овечкин «ўз жамоасининг кўплаб муваффақиятларига ҳисса қўшгани» айтилади.

Фото: Getty images
АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳри мэри Муриэл Баузер 11 апрелни «Александр Овечкин куни» деб эълон қилди.
«Вашингтон Кэпиталз» таркибида ўйнаётган россиялик хоккейчи Миллий хоккей лигаси (NHL) доирасидаги голлар сони (894 та) бўйича канадалик Уэйн Гретцки рекордини янгилаган эди.
Мэр баёнотида Овечкин «ўз жамоасининг кўплаб муваффақиятларига ҳисса қўшгани», жумладан, 16 марта плей-офф ўйинларига йўлланма олгани ва 2018 йилда «Вашингтон Кэпиталз» учун биринчи Стэнли Кубогини келтиргани айтилади.
Шунингдек, Овечкин «Конн Смайт Трофи», «Колдер Трофи», «Арт Росс Трофи», «Харт Мемориал Трофи», «Тед Линдсей Трофи» ва «Морис Ришар Трофи» шахсий совринларини қўлга киритган тарихдаги ягона хоккейчидир.
«Шунинг учун мен 2025 йил 11 апрелини Вашингтонда «Алекс Овечкин куни» деб эълон қиламан ва барча вашингтонликларни байрам қилишга чорлайман», деди Баузер ўз баёнотида.
Александр Овечкин 2005 йилдан бери «Вашингтон Кэпиталз» таркибида ўйнамоқда. 2010 йилдан буён жамоа сардори ҳисобланади. 6 апрель куни у «Нью-Йорк Айлендерс»га қарши ўйинда 895-голини уриб, афсонавий Гретцки рекордини янгилади. Ўйиндан кейин канадалик собиқ хоккейчи шахсан россияликни янги рекорд билан табриклади.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Virgin Galactic космосга парвозлар нархини оширади
Фан-техника | 01:39
-
Украина учинчи F-16 қирувчи самолётидан айрилди
Жаҳон | 00:06
-
16 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:31 / 16.05.2025
-
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
Ўзбекистон | 22:26 / 16.05.2025
Мавзуга оид

21:29 / 16.05.2025
АҚШ Космик кучлари «Олтин гумбаз»ни яратиш 1,5 трлн доллардан ортиққа тушишини баҳолади

20:58 / 16.05.2025
Жуда афсусдамиз – Европа етакчилари Истанбулда ўтган Россия-Украина музокараларига изоҳ берди

20:37 / 16.05.2025
АҚШ мигрантлар учун Америка фуқаролигини берадиган реалити-шоу ўтказади

20:35 / 16.05.2025