Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған мухолифат партияси етакчисини судга берди
У Туркия президентини «хунта президенти» деб атаган эди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси (CHP) етакчиси Ўзғур Ўзел устидан туҳмат юзасидан судга мурожаат қилди. Ўзел митингда Эрдўғанни «хунта президенти» деб атаган эди.
Эрдўған адвокати Ҳусайн Ойдин сўзларига кўра, Ўзелдан 500 минг турк лираси (тахминан 13 минг доллар) миқдорида маънавий зарар товон пули сўралмоқда.
Ўзғур Ўзел ўтган ҳафта бўлиб ўтган партиянинг навбатдаги қурултойида CHP етакчиси этиб сайланган эди. 6 апрель куни бўлиб ўтган митингда у Истанбул мэри Экрем Имомўғлининг ҳибсга олиниши ҳақида гапириб, буни давлат тўнтаришига уриниш деб атади. Эрдўған ҳақида эса «хунта президенти» деди.
Эрдўғанни қўллаб-қувватлаётган сиёсатчилар, ўз навбатида, мухолифат партияси ва Ўзелни хунта деб атади. Ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт партияси матбуот котиби Ўмер Челик Ўзелни «ёмон ниятли сиёсий жаҳолатда» айблади.
Туркия март ойидан бери амалдаги президентнинг асосий рақибларидан бири саналган Истанбул мэри Экрем Имомўғлининг ҳибсга олиниши туфайли юзага келган сиёсий инқироз гирдобида. Сиёсатчининг ҳибсга олиниши бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Ўзел яқинда бўлиб ўтган партия қурултойида мухолифат намойишларда қатнашишда давом этишга ваъда берди.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
16:20 / 26.05.2026