Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 1 майдан 200 kWhʼдан 500 kWhʼгача электр энергиясига 1000 сўмдан эмас, 800 сўмдан тўланади.

Фото: electric-house.ru
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 194-сон қарори қабул қилинди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги.
Қарор билан, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошиши муддати 1 апрелдан 1 май санасига кўчирилди.
Қолаверса, 201 kWhдан 1000 kWhгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда. Яъни 2025 йил 1 майдан эътиборан аҳоли истеъмолчилари 201 kWhдан 500 kWhгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир kWh учун 800 сўмдан тўлайди (шу пайтгача 201 kWhдан 1000 kWhгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳақ тўланган).
Бундан ташқари, қарор билан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланмоқда.
Қайд этиш лозим, нархлар ҳар йили оширилиши ҳақидаги банд ҳукуматнинг ўтган йилги бошқа бир қарорига мувофиқ эмас. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 июндаги 337-сон қарори билан, 2026 йилдан 2035 йилгача бўлган даврда электр энергияси ва табиий газ учун тасдиқланган янги тарифлар киритилган тақдирда, бу тарифлар камида уч йил амал қилиши кўзда тутилган эди.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британия фаластинликларга нисбатан зўравонлик учун Исроилнинг икки вазирига қарши санкциялар жорий этди
Жаҳон | 21:38
-
Францияда 14 ёшли ўқувчи пичоқ билан мактаб ходимига ҳужум қилди. Жабрланувчи ҳалок бўлди
Жаҳон | 21:32
-
Германия фуқаролигини олган россияликлар сони рекорд даражага етди
Жаҳон | 21:30
-
Хитойда ракета ёрдамида товарларни етказиб бериш технологияси синовдан ўтказилди
Жаҳон | 21:25
Мавзуга оид

17:39 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди

16:33 / 06.06.2025
Газ ва электр компенсацияси учун ариза қабул қилиш бошланди

09:02 / 04.06.2025
Жамшид Қўчқоров – энерготарифлар ошиши, иқтисодий ўсиш ва ташқи қарзлар ҳақида

15:18 / 02.06.2025