Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Босния ва Херцеговинадаги биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Босния ва Херцеговинага тайинланган биринчи фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ибрагимов ушбу давлат президиуми раиси Желка Цвияновичга ишонч ёрлиғини топширди.
Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Босния ва Херцеговина ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Босния ва Херцеговина етакчиси Желка Цвиянович Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини юқори баҳолади.
Ҳар икки томон муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичига олиб чиқишга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Бахтиёр Ибрагимов бунгача Ўзбекистоннинг Австрия, Албания ва Словакиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида аккредитация қилинган эди. Хусусан, дипломат 2023 йил ноябр ойида Австрия президенти Александр Ван дер Белленга, 2025 йил январ ойида Албания президенти Байрам Бегайга ва шу йилнинг март ойида Словакия президенти Петер Пеллегринига ўзининг ишонч ёрлиқларини топширган эди.
Шунингдек, Бахтиёр Ибрагимов 2023 йил октябр ойида ЕХҲТ, ЮНОДC, АЭХА ва Ядро синовларини кенг қамровли тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти каби халқаро тузилмалар ва БМТнинг Вена шаҳридаги бошқа институтларида мамлакат расмий вакили сифатида ҳам аккредитациядан ўтган.
Мавзуга оид
14:08 / 10.09.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон нефт-газ соҳасида янги лойиҳаларни амалга оширади
08:27 / 06.09.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро товар айланмасини 10 млрд долларга етказмоқчи
09:48 / 06.08.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудлари инфратузилмаси ривожлантирилади
17:25 / 07.03.2025