Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Словакиядаги биринчи элчиси тайинланди
Элчи Бахтиёр Ибрагимов Словакия президенти Петер Пеллегринига ишонч ёрлиғини топширди.
Ўзбекистоннинг Словакиядаги биринчи фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган) Бахтиёр Ибрагимов ушбу мамлакат президенти Петер Пеллегринига ишонч ёрлиғини топширди.
Қайд этилишича, Братиславадаги «Грассалковичлар» саройида бўлиб ўтган тантанали маросимдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилаётганини таъкидлаган. Шунингдек, жорий йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда салмоқли қўшма тадбирлар белгилангани мамнуният билан қайд этилган.
Бахтиёр Ибрагимов 2023 йил ноябр ойида Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси этиб тайинланган эди. Шунингдек, у 2023 йилда штаб-квартираси Вена шаҳрида жойлашган ЕХҲТ, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, Ядро синовларини кенг қамровли тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти, АЭХА каби халқаро ташкилотлардаги мамлакат расмий вакили сифатида ҳам аккредитация қилинганди.
Жорий йил январ ойида эса у Албания президенти Байрам Бегайга Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси сифатидаги ишонч ёрлиғини топширган эди.
Мавзуга оид
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
12:20 / 28.02.2026
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
11:05 / 26.02.2026