Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро товар айланмасини 10 млрд долларга етказмоқчи
Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон саноат ва қурилиш вазири Ерсаин Нагаспаев билан учрашди.
Фото: Дунё
Суҳбат чоғида Ўзбекистон президентининг 2024 йил август ойида Остонага амалга оширган ташрифи якунлари бўйича имзоланган "йўл харитаси"да назарда тутилган бир қатор лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва уларни ижросини янада жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
2030 йилга қадар ўзаро товар айланмасини 10 миллиард долларга етказиш ва бу йўналишдаги техник тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва илғор стандартларни жорий этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги хомашёсини қайта ишлаш ҳамда тайёр саноат маҳсулотлари экспортини ошириш йўлларини кўриб чиқди.
Шунингдек, мулоқот давомида, инвестициявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, мустақил баҳолаш ва илғор корпоратив бошқарув мезонларини татбиқ этиш орқали харид-трансформация жараёнларини очиқ ва самарали ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Энергетика ускуналари ва ҳисоблаш тизимлари ишлаб чиқаришга доир ташаббуслар ҳам кўриб чиқилиб, лойиҳаларнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
21:50 / 23.12.2025
Тўқаев Қозоғистонни тинчлик музокаралари майдони сифатида таклиф қилди
18:30 / 16.12.2025
Қозоғистонда мол гўшти экспорти чекланди
18:06 / 16.12.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон Россия гази транзити бўйича шартнома имзолади
11:25 / 16.12.2025