Суҳбат чоғида энергия хавфсизлигини таъминлаш, углеводородлар қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар чегарадош ҳудудларда қўшма геологик қидирув ишларини амалга ошириш, ахборот алмашиш ва мувофиқлаштириш тартибларини белгилаб олди.

Ўзбекистон ҳудудидаги истиқболли майдонларни биргаликда ўрганишга тайёрлик билдирилди, бу йўналишда доимий ишчи мулоқот давом эттирилади. Шунингдек, нефт-газ кимёсида қўшимча қиймат занжирини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Қашқадарё вилоятида қўшма қувватларни йўлга қўйиш ва зарур лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар полимер хом ашёси ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, автосаноат, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда қўшимча қиймат яратишга хизмат қиладиган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида икки мамлакатнинг тегишли корхоналари ва технопарклари вакиллари ўртасида мулоқотларни йўлга қўйишга келишиб олди.