Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтон Пекинга 245 фоиз бож солишини ваъда қилмоқда
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши яна авж оладиган кўринади: Вашингтон Пекинга нисбатан айни пайтда 145 фоиз даражасида белгиланган божларни 245 фоизгача оширишини маълум қилди.
Бу ҳақда Оқ уй баёнотида айтиб ўтилган.
Президент Доналд Трамп раҳбарлигидаги маъмуриятга кўра, 2 апрел — «Озодлик куни»да президент барча мамлакатларга 10 фоизлик ягона тариф жорий қилган, савдо дефицити энг юқори бўлган давлатларга эса алоҳида юқори божлар киритилган.
Оқ уй маълумотига кўра, 75 дан ортиқ давлат АҚШ билан янги савдо битимлари юзасидан музокараларга қизиқиш билдирган. Аммо Хитой бу чораларга жавоб қайтарган ягона давлат сифатида қолган ва шундан сўнг Пекиндан келадиган импорт маҳсулотларига 245 фоизгача бож жорий этилиши мумкинлиги эълон қилинган.
Трамп маъмурияти бу божлар «Америка хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва савдо шароитларини тенглаштириш» мақсадида киритилаётганини таъкидлаган.
Савдо урушининг кейинги босқичи қандай кечиши ҳозирча номаълум, аммо Пекиннинг жавоби узоқ куттирмаслиги аниқ.
Мавзуга оид
09:23
Яқин Шарқда кескинлик кучаймоқда: АҚШ ва Эрон ўртасида янги ҳужумлар
08:43
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
09:59 / 10.06.2026