Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Хитойни Россияга қурол етказиб беришда айблади
Украина президентининг сўзларига кўра, Хитой вакиллари РФ ҳудудида қурол ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланиши мумкин.
Украина президенти Володимир Зеленский Хитойни Россия армиясига қурол етказиб беришда айблади, деб хабар бермоқда «Интерфакс-Украина».
«Биз ниҳоят Хитой Россияга қурол етказаётганига оид маълумотларни олдик. Бугунги кунга келиб, [Украина] Хавфсизлик хизмати ва разведка органларидан порох, артиллерия ҳақида умумий маълумотларга эгамиз. Ўйлайманки, келаси ҳафта бу борада батафсил маълумот бера оламиз», — дейди Зеленский.
Украина президентининг қўшимча қилишича, Киев маълумотларига кўра, Хитой вакиллари, шунингдек, Россия ҳудудида қурол ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланиши мумкин.
Хитой Россия—Украина урушида расман бетараф позицияни эгаллаган ва томонларни музокаралар йўли билан урушни якунлашга чақиради. Шу билан бирга, мамлакат Россияга қарши санкцияларга қўшилмаган.
Апрел бошларида Украина Қуролли кучлари Россия томонида туриб жанг қилган икки нафар Хитой фуқаросини асирга олган эди. Расмий Пекин мамлакат ўз ҳарбийларини Украинага юбормаганини расман маълум қилди. Асирларнинг ўзлари эса Россияга пул ишлаш учун келгани, бироқ алдов йўли билан урушга юборилганликларини билдирди.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026