Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади
Митинг, йиғилиш ва намойишлар, шунингдек, оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва тизимлаштириш режалаштирилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”га кўра, митинг, йиғилиш ва намойишлар, шунингдек, оммавий тадбирлар соҳасидаги барча қонунчилик нормаларини умумлаштириб, қонун лойиҳасини такомиллаштириш кўзда тутилган.
“Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш мўлжалланмоқда.
Бунда, фуқароларнинг оммавий тадбирларда, митинг ва намойишларда иштирок этиши билан боғлиқ муносабатлар тартибини белгилайдиган қонунчилик тизимга солинади ва такомиллашади.
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда конституциявий одил судловни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ҳам режалаштирилган.
Бунда:
- конституциявий назоратнинг самарадорлигини ошириш; конституциявий одил судловдан фойдаланиш бўйича тенг имкониятлар яратиш;
- Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясини Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга субъектлар доирасига киритиш;
- Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштириш дастурини ишлаб чиқиш;
- суд мажлисларини видео-конференц-алоқа режимида ўтказиш кўзда тутилади.
Мавзуга оид
09:55 / 20.02.2026
Атроф-муҳитга таъсир масалалари жамоатчилик билан муҳокама қилинади
09:11 / 19.01.2026
Фарзандликка олиш учун ҳуқуқий асослар рўйхати эълон қилинди
19:58 / 12.11.2025
Автомобилни сотишда юрган масофасини яширганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилди
15:25 / 04.09.2025