Иқтисодиёт | 15:25 / 04.09.2025
1840
2 дақиқада ўқилади

Мувофиқликни баҳолаш натижаларини тан олиш тартиби соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон ҳукуматининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Фото: 123RF

Президент фармонига мувофиқ, сертификатланган ва декларацияланган ускуна, комплектловчи буюмлар, хомашё, ўлчов воситалари, кимёвий реактивлар ва юк кўтарувчи ускуналарни импорт қилишда миллий сертификациялашни талаб қилмайдиган чет эл маҳсулотларининг юқори сифат стандартлари ва назорат тизимларига мувофиқлиги мезонларини тасдиқлаш назарда тутилган.

Ҳужжат билан тасдиқланган Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистонда эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди, улар қуйидагиларни назарда тутади:

  • маҳаллий ва хорижий мувофиқликни баҳолаш органлари ўртасида қўшма (ихтиёрий) битим тузиш йўли билан мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларни тан олиш;
  • Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш кенгаши (ILAC) аъзоси бўлган чет эл давлатларининг аккредитациялаш ташкилотлари томонидан аккредитацияланган мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан халқаро стандартларга асосланган синов усуллари (методикалари) асосида берилган синов баённомаларини бир томонлама тан олиш;
  • метрологик текширув натижаларини тан олиш ва синов воситаларини метрологик аттестациялаш тартиб-таомилини соддалаштириш.

Шу муносабат билан бир қатор НҲҲ ўз кучини йўқотди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид