Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Жингпингга таъзия йўллади
Ўзбекистон президенти Гуйчжоу провинциясида сайёҳларнинг ўлимига сабаб бўлган фожиа муносабати билан Хитой раисига таъзия йўллади.
Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жингпингга таъзия йўллади.
Ўзбекистон президенти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада соғайиб кетишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, 4 май куни Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида кучли шамол дарёда сузиб юрган тўртта сайёҳлик кемасини ағдариб юбориши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг сўнггиси 5 май куни сувдан чиқариб олинган. Қолган йўловчилар қутқарувчилар томонидан қирғоққа олиб чиқилган. Хитой ОАВнинг ёзишича, 70 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Уларнинг барчасининг аҳволи қониқарли.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026